O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АДАБИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз ъadabīyy(un) шаклига эга (АРС, 28); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, чўзиқ I унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: ъadabīyy —> адабий. Бу сўз асли адаб масдаридан (қ.) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), араб тилида 'литературный'; 'вежливый', 'культурный', 'моральный' маъноларини англатади (АРС, 28); ўзбек тилида бу сўз 'бадиий адабиётга оид', 'ёзувчи фаолиятига оид'; 'маълум меёрларга асосланган (тил ҳақида)' каби маъноларни англатади. Кўринадики, бу сўз араб тилидан биринчи маъноси билан олинган ва ўзбек тили манбаида янги маънолар кашф қилган (ЎТИЛ, I, 26).