O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АДАБИЙОТШУНОС

Tasnif: Бадиий адабиёт бўйича мутахассис' маъносини англатувчи бу сўз тожик тилида арабча адабийот сўзига (қ.) 'бил-' маъносини англатувчи тожикча шинохтан феълининг шинос ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган (ТжРС, 457); тожик тилидан фарқли ҳолда бу сўзнинг иккинчи қисмини -шинос шаклида эмас, -шунос шаклида ёзиш лозим топилган (ТжРС, 18: адабиётшинос; ЎТИЛ, I, 26: адабиётшунос). Ўзбек тилида бу сўздан -лик қўшимчаси билан соҳа номи ясалган: адабиётшунослик.