O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АДМИРАЛ

Tasnif: Бу сўз асли арабча амир ал-баҳр бирикмасига тенг бўлиб (АРС, 44), амир ('буйруқ берувчи') ва баҳр ('денгиз') сўзларидан таркиб топган, 'денгиз ҳукмдори' маъносини англатган; кейинчалик ғарб тилларида бу бирикманинг баҳр қисми ташланиб ва биринчи унлидан кейин д ундоши киритилиб, адмирал шакли ҳосил қилинган (Преображенский, 2); маъно жиҳатидан ҳам ўзгариш юз берган: 'ҳарбий-денгиз қўшинидаги юқори унвон' маъносини англата бошлаган (СИС, 24).