O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЗА

Tasnif: Бу арабча сўз ъażża шаклига эга (АРС,30) ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, зал товушини з товушига алмаштириб, бир ż товуши ташлаб қабул қилинган: ъażża аза. Бу сўз 'азобланди', 'оғриқ ҳис қилди' маъносини англатувчи ъazia феълининг масдари бўлиб (АРС, 30), араб тилида 'қайғу', 'оғриқ', 'нохушлик' каби маъноларни англатади; ўзбек тилида бу сўз 'аёлларнинг марҳум уйида йиғи билан ўтказадиган мотам маросими’ маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ,I, 29).