O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЙБ

Tasnif: Бу арабча сўз ъауb(un) шаклига эга (АРС, 552); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъауb -> айб. Бу сўз асли 'бирор камчилик топиб уришди' маъносини англатувчи ъаībа феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), бош маъносида 'таҳқирлаш'ни англатади (АРС, 552); ўзбек тилига 'камчилик', 'нуқсон' каби маъноси билан ўзлашган, кейинчалик 'қонун-қоидага хилоф, уятли иш, хатти-ҳаракат' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, I,31). Ўзбек тилида бу сўз асосида айбли, айбла- , айбланувчи, айбловчи, айбсин- сўзлари ясалган.