O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУҚОҚ

Tasnif: ’қалқонсимон без касаллиги’. Илгари за— монларда Қўқонда б у қ о қ кенг тарқалган эди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’томоқдаги шиш’ маъносини англатган буқ отидан (ДС, 124) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, II, 202); ўзбек тилида қ ундоши таъсирида унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: буқ + ақ = буқақ > буқâқ.