O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЙЙУҲАННОС

Tasnif: Бу арабча сўз 'эй' маъносини ифодаловчи ъayyuha мурожат ундови (АРС, 51) ва аI аниқлик артикли билан ишлатилиб, 'одамлар' маъноси англатувчи nāş сўзидан (АРС, 838) таркиб топган; араб тилининг товуш ўзгаиши қоидасига биноан n ундоши олдидаги I ундоши n ундошига, ўзбек тилида фатҳали ҳамза а товушига, биринчи чўзик ā унлиси а унлисига, иккинчи чўзиқ ā ундиси â унлисига алмашган:ъayyuhānnās —> аййуҳаннâс (айюҳаннос). Асли 'Эй одамлар' маъносини англатувчи бу сўз ҳозирги ўзбек тилида 'шовқин-сурон', 'дод-фарёд' каби маънони англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 35).