O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АКСАРИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ъakŝariyyat(un) шаклига эга (АРС, 678); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, се (ŝ) товушини с товушига алмаштириб, бир у товушини ташлаб қабул қилинган: ъakŝariyyat -» аксарийат (аксарият). Бу сўз асли ъakŝaru (қ. аксар) сифатидан -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'кўпчилик' (от) маъносини англатади: Аксарият сизни ёқлаб гапирди каби (ЎТИЛ, I, 36). Ҳозирги ўзбек тилида аксарият жуда оз ишлатилади, бу маъно асосан кўпчилик сўзи билан англатилади.