O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЛАМДИЙДА

Tasnif: Бу сўз арабча алам отига (қ.) кўр маъносини англатувчи тожикча дидан феълининг дида сифатдош шаклини (ТжС, 128) қўшиб тузилган бўлиб, 'жабр қўрган', 'азоб аламни бошдан кечиган' каби маънони англатади (ЎТИЛ,1,37). Бу сўз форс, тожик тиллари луғатида йўқ, демак, ўзбек тилида тузилган; бу фикрни дида сифатдошининг дийда тарзида талаффуз қилиб, шу шаклда ёзиб юборилгани ҳам тасдиқлайди.