O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЛВИДО

Tasnif: Бу арабча сўз al аниқлик артикли билан (АРС, 39) vidāъ(un) сўзидан (АРС, 880) таркиб топган бўлиб, ўзбек тилига бу икки қисмни яхлитлаб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб кабул қилинган: al vidāъ - алвидâ (алвидо). Ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган видо сўзи асли 'хайрлашди' маъносини англатувчи vadaъa феълидан ҳосил қилинган vadaъ(un) масдарининг (АТГ,142) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 40), араб тилида 'хайрлашув' маъносини англатади. Алвидо сўзи эса араб тилида 'кўришгунча' маъносини англатади (АРС, 880); ўзбек тилида бу сўз 'абадий хайр!' маъносини ифодалайди(ЎТИЛ, I, 39).