O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЛИФБО

Tasnif: Бу сўз араб тилида алиф ва ба ҳарфла- рининг номидан таркиб топган бўлиб, ъalifbāъ(un) шаклига эга (АРС, 40); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ъalifbāъ-> алифбâ (алифбо). Бу сўз араб тилида 'алфавит' маъносини англатади; ўзбек тилида ҳам шундай маънони англатишга хизмат қилади. Ўзбек тилида алифбе сузи ҳам мавжуд; бу сўз таркибидаги иккинчи қисмнинг бе деб айтилиши бу сўз ўзбек тилида тузилганини кўрсатади. Ҳозирги ўзбек тилида алифбо сўзи 'ҳарф ва белгиларнинг маълум тартибда жойлашган тизими' маъносини, алифбе сўзи эса 'ҳарф ўргатиш китоби' маъносини англатиш учун ишлаталмоқда.