O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЛОҚА

Tasnif: Бу арабча сўз ъalāqat(un) шаклига эга (АРС, 532); асли ъaliqa феълининг 1 боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'боғланиш', 'муносабат' маъносини англатади (АРС, 532; ЎТИЛ, I, 42). Бу сўз ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ъalāqat -> алâқа (алоқа). Бу сўздан ўзбек тилида -чи қўшимчаси билан алоқачи сўзи ясалиб, алоқа бўлими ходими', 'армияда алоқа хизматчиси'маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 42).