АМАКИ
Tasnif: Бу сўз арабча 'отанинг акаси' маъносини
англатувчи ъаmm (un) сўзи (АРС, 538) бошланишидаги фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб, охиридаги бир м товушини ташлаб, сўнгра тожикча 'иззат-
ҳурмат' маъносини ифодаловчи -ак қўшимчасини
(ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган тожикча амак сўзига (ТжРС, 24) ўзбек тилида и қўшиш билан юзага келган бўлиб, 'отанинг акаси ёки укаси (жиянга нисбатан)' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 43). Сўз охирига и товушининг қўшилиши бу сўзни қўшма деб тушуниб, иккинчи қисмини ака сўзига боғлаш натижасида содир бўлгандир (амака амаки).