O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АМИР

Tasnif: Бу арабча сўз ьаmīr(un) шаклига эга (АРС, 44); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а унлисига алмаштириб қабул қилинган:ьаmīr-> амир. Бу сўз асли 'буйруқ берди’ маъносини англатувчи ьаmīrа феълидан ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'буйруқ берувчи' маъносини англатади (АРС, 44); кейинчалик 'ҳукмдор' маъноси юзага келган (Бухоро амири каби). Ҳозирги ўзбек тилида бу сўз баъзан эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади: Амир (ЎТИЛ, I, 44). Бу сўз адмирал (қ.) сўзи таркибида ҳам қатнашган.