O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎЙИНТУРУҚ

Tasnif: ’иш ҳайвони бўйнига кийдириладиган омоч абзали’, ’хомут’. Тарғил ҳўкизнинг б ў й интуруғи эскириб кетди. Бу сўз бўйун отига -туруқ қўшимчасини қўшиб ясалган дейилади (ЭСТЯ, II, 182). Асли бу сўз бўйун туруқ бирикмасининг бир сўзга бирлашуви билан ҳосил қилинган; туруқ оти тур- феълидан -уқ қўшимчаси билан ясалган: бойун туруқ = бойунтуруқ. Ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: бўйунтуруқ > бўйинтуруқ. Девонда бу сўз бойиндуруқ шаклида келтирилган (Девон, III, 194), бунда н ундошининг таъсири билан т ундоши д ундошига алмашган.