АНДАЛИБ
Tasnif: Шеъриятда кенг ишлатилиб, 'булбул'
маъносини англатувчи бу арабча сўз andalīb(un)
шаклига эга бўлиб (АРС, 544), ҳозирги ўзбек тилида унинг таркибидаги чўзиқ ī унлиси и унлиси тарзида талаффуз қилинади (ЎТИЛ, I, 47). Бу от сўз араб тили луғатига мустаҳил равишда, бирор ўзакка боғланмаган ҳолда киритилган, шу сабабли изоҳлаш имконияти йўқ; тўрт ўзак ундошли эканига қараганда арабий сўз эмас,’ балки эроний сўз бўлса керак.