O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АНҚО

Tasnif: Бу арабча сўз ъanqāu шаклига эга бўлиб (АРС, 545), ўзбек тилига фатҳали айнни а унлисига, чўзиқ ā унлисини â унтшсига алмаштириб, сўз охи ридаги и унлисини ташлаб қабул қилинган: ъanqāu ->анқâ (анқо); 'узун бўйинли' маъносини англатувчи ьаъnqаu аслий сифатининг муаннас шаклига тенг (АТГ, 43). Йўқ бўлиб кетган, афсонавий қушнинг номи бўлмиш бу сўз ўзбек тилида анқонинг тухуми, анқонинг уруғи бирикмалари таркибида қатнашади; бу бирикмалар 'топилмайдиган нарса' маъносини англатади. Бу сўз анқога шафе бирикмаси таркибида ҳам ишлатилади ва бу бирикма ҳам юқоридаги каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 49). Шафе сўзи (ЎТИЛ, II, 402) арабча бўлиб, 'ёнини олди', 'ҳомийлик қилди' маъносини англатувчи şafaъa феълидан (АРС, 409) ҳосил қилинган аслий сифатга тенг (АРС, 409; АТГ, 43). Ўзбек тилида şafāъat(un) феълидан ҳосил қилинган I боб масдарининг муаннас шакли şafāъat(un) сўзи ҳам (АРС, 410) мавжуд бўлиб, аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади; бу сўз асли 'ҳомийлик қилиш', 'қўллаб-қувватлаш' маъносини англатади (АРС, 410; ЎТИЛ, II, 402).