O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АНҲОР

Tasnif: Бу арабча сўз ъanhar шаклига эга бўлиб, араб тилида 'дарё' маъносини англатувчи nahr сўзининг кўплик шаклига тенг (АРС, 833); АТГ, 40). Ўзбек тилида наҳр сўзи мустақил ишлатилмайди, шу сабабли анҳор сўзи наҳр сўзининг кўплик шакли экани уқилмайди, балки 'катта оқар сув' маъносини англатувчи алоҳида сўз деб тушунилади (ЎТИЛ, I, 50). Наҳр сўзи асли 'тез оқади' маъносини англатувчи nahara феълининг I боб масдарига тенг (АРС, 833).