АРВОҲ
Tasnif: Бу арабча сўз ъarvāh(un) шаклига эга (АРС,
319); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ ā товушини â товушига, ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига алмаштириб қабул қилинган: ъarvāh —> арвâҳ (арвоҳ).
Бу сўз асли руҳ сўзининг (қ.) кўплик шакли (АРС, 319), лекин ўзбек тилида шундай деб тушунилмайди, балки 'марҳумнинг руҳи' маъносини англатувчи мустақил сўз
сифатида ишлатилади: ўтганларнинг арвоҳини шод этиб каби (ЎТИЛ, I, 52).