O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЗ

Tasnif: Бу арабча сўз ъard(un) шаклига эга (АРС, 509); ўзбек тилига фатҳали айн, дзад товушларини а, з товушларига алмаштириб қабул қилинган: ъard -> арз. Бу сўз асли 'рўй берди' маъносини англатувчи ъard феълининг (АРС, 508) 'тақдим этди' маъносидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'таклиф қилиш', 'баён қилиш' каби маъноларни англатади (АРС, 509), ўзбек тилида эса шу маънолардан ўсиб чиққан 'оғзаки баён қилинган шикоят ёки илтимос' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 53). Ўзбек тилида бу сўз арздод (арз-дод, арз-у дод) сўзи (қ.), арз қил- феъли таркибида қатнашади.