O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЗДОД

Tasnif: Бу сўз тожик тилидан олинган, асли арабча арз (қ.) ва тожикча дод (қ.) сўзлари билан тузилган арзи дод изофа бирикмасига тенг бўлиб, 'адолат истаб қилинган шикоят' маъносини англатади. Изофа қўшимчаси ташланганидан кейин бу бирикма қўшиб ёзилиши керак. Тожик тили луғатида бу сўзнинг арзу дод шаклида келтирилишига дод сўзини ундов деб тушуниш сабаб бўлган (ТжРС, 29), шунга ўхшаш ҳолат ўзбек тили луғатига ҳам кўчиб ўтган: арз-дод, арзу дод шаклларида келтирилган (ЎТИЛ, I, 52). Бу сўзнинг маъноси тожик тили луғатида 'илтимос', 'шикоят' деб изоҳланган (Ўша бетларда). Ўзбек тили луғатидаги изоҳ нотўғри тузилгани очиқ кўриниб турибди: 'тўлиб тошган дард-ҳасрат' қисми ортиқча.