O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРИЗА

Tasnif: Бу арабча сўз ъartdat(un) шаклига эга (АРС, 509); ўзбек тилига -ат муаннас қўшимчасининг t  қисмини ташлаб, фатҳали айн, дзад товушларини а, з товушларига алмаштириб қабул қилинган: ъarldat-ариза. Бу сўз асли 'рўй берди' маъносини англатувчи ъarldatа феълининг (АРС, 508) 'тақдим этди' маъносидан ҳосил қилинган I боб масдарининг муаннас шакли бўлиб (УАЯ, 53, 568), ўзбек тилида 'илтимос ёки шикоят баён қилинган нома' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 52) Ўзбек тилида бу сўздан аризачи, аризабоз (қ.) сўзлари, кейинги сўздан аризабозлик сўзи ясалган (ЎТИЛ, I, 53).