O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЗҲОЛ

Tasnif: Бу сўз араб тилида ъardhal тарзида қўшиб еки xard hal тарзида ажратиб ёзилади (АРС, 509), форс тили луғатида ҳам шундай шаклларда берилган ’ (ПРС171), лекин тожик тили туғатида бу арабча сўз арзи хол тарзида изофали бирикмага айлантирилган (ТжРС, 29) афсуски, ўзбек тилига ана шундай нотўғри шаклда -тожикча бирикма шаклида ўтиб қолган (ЎТИЛ, I 52)Арзҳол (арз ҳол, арзи ҳол) асли арабча арз (қ.) ва ҳол шу сўзларидан таркиб топган бўлиб, ўзбек тилига фатҳали айнни а унлисига, дзад ундошини з ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъardhal -> арззҳал (арзҳол); араб тилида 'илтимос билан мурожаат қилингани (АРС, 509), тожик тилида 'мурожаат қилиш мақсадини баён қилиш'ни (ТжРС, 29) ўзбек тилида, 'ўз аволи ҳақида оғзаки баён'ни (ЎТИЛ, I, 52) англатади. Демак, бу сўзнинг (бирикманинг) маъноси тилдан тилга ўтиб фарқли мундарижа ҳосил этган.