O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСАБ

Tasnif: Бу арабча сўз ъаŝab(un) шаклига эга (АРС, 518); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига, сад товушини с товушига алмаштириб қабул қилинган: ъаŝab -» асаб. Бу сўз асли 'ўради', 'ўраб боғлади' маъносини англатувчи ъаŝaba феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 1) нерв, 2) сухожилие (пайлар) маъноларини англатади (АРС, 518); ўзбек тилига биринчи маъноси билан қабул қилинган: асаб касаллиги каби (ЎТИЛ, I, 56).