O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСАЛАРИ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча асал (қ.) ва ўзбекча ари сўзларидан тузилган бўлиб, ўсимликлар нектарини йиғиб, асалга айлантирадиган арининг номи сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 57). Бу сўздан ўзбек тилида асаларичи (мутахассис номи), асаларичилик (соҳа номи) сўзлари ясалган.