O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСАР

Tasnif: Бу арабча сўз ъaŝar(un) шаклига эга (АРС, 24); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, товушини с товушига алмаштириб қабул қилинган: ъaŝar > асар. Бу сўз асли 'таъсир қилди' маъносини англатувчи ъaŝara феълининг (АРС, 23) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), АРСда (24) етти маъноли сўз сифатида тасвирланган; ўзбек тилига шулардан уч маъноси: 1) 'таъсир ўтказиш', 2) 'таъсир натижасидаги қолдиқ, из, нишон', 3) 'ижод, меҳнат маҳсули' маънолари билан қабул қилинган: Бу дори асар қилмади. Даволантанимдан кейин касалимдан асар ҳам қолмади. Музейда санъат асарлари кенг намойиш қилинган каби (ЎТИЛ, I, 57).