O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСКИЙАЧИ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча аскийа (< азкийа) сўзидан -чи қўшимчаси билан ясалган шахс оти бўлиб, 'аския айтиш билан шуғулланувчи киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 58). Изоҳли луғатда аскиячи сўзидан айнан белгиси билан аскиябоз сўзига ҳавола қилинган ва ўша сўз остида маъно таърифи берилган; асли бу икки сўзнинг маъно мундарижаси тенг эмас, шунга кўра ҳар икки сўзнинг маъносини мустақил таърифлаш лозим.