O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСНО

Tasnif: Бу арабча сўз ьаŝnāь(un) шаклига эга (АРС, 113); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, се товушини с товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьаŝnāь -* аснâ (асно). Бу сўз асли 'қайирди', 'иккига буклади' каби маъноларни англатувчи ŝana феълидан ҳосил қилинган ŝin|(un) масдарининг куплик шакли бўлиб (АРС, 113, 114), араб тилида 'қайрилиш', 'букланиш' каби маъноларни, ўзбек, тожик, форс тилларида 'оралиқдаги қисқа вақт' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 58; ТжРС, 32; ПРС, 7).