O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСРИЙ

Tasnif: Бу сўз араб тилида аср I отидан (қ.) -ийй- (ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), ўзбек тилига сўз охиридаги йй ундошларидан бирини ташлаб қабул қилинган; араб тилида 'ҳозирги асрга мос', 'ҳозирги', 'энг янги каби маъноларни англатади (АРС, 518); ўзбек тилида бу сўз 'асрлар бўйи давом этиб келаётган' маъносини англатади: асрий урф-одатлар, асрий муатю каби (ЎТИЛ, I, 59). Бундай маъно араб тили луғатида ва тожик тили луғатида (ТжРС, 33) берилмаган, лекин форс тили луғатида келтирилган (ПРС, 346); демак, бу сўз ўзбек тилига форс тилидан ўтган дейиш мумкин.