O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСТАҒФИРУЛЛО

Tasnif: Бу арабча сўз ъastaġfіru ва ullā қисмларидан таркиб топган (АРС, 566); булардан ullā қисми āllā ( тангри') сўзининг бошланиши нутқ оқимида товуш жиҳатидан ўзгарган кўринишига тенг; ъastaġfіru сўзи эса 'кечирди', 'гуноҳидан ўтди' маъносини англатувчи ġafara феълидан ҳосил қилиниб, 'кечирим сўради' маъносини англатувчи ъastaġfara феълининг (АТГ, 317) буйруқ майли шакли бўлиб (АТГ, 327), бу икки сўз яхлит талаффуз қилинганида улар оралиғидаги uu унлилари бир унлига бирлашган, сўз охиридаги чўзиқ ā унлиси â унлисига алмашган: ъastaġfіru ullā -> астағфируллâ (астағфирулло). Бу сўз асли 'Кечир, Оллоҳ маъносини англатади; кейинчалик маъно тараққиёти натижасида бу сўз кутилмаган ҳаракат-ҳолатга йўлиқиб, кучли даражада ҳайратланишни, саросимага тушишни ифодаловчи ундовга айланган (ЎТИЛ, I, 60). Ўзбек тилида gafara феълидан ҳосил қилинган ġafir, ġaflar, ġafur, maġfirat, maġfura сўзлари киши атоқли оти сифатида ишлатилади: 1) ғафир сўзи 'кечиримли' маъносини, 2) ғаффар, ғафур сўзлари 'ўта кечиримли' маъносини, 3) мағфират сўзи 'кечирим' маъносини, 4)мағфура сўзи эса кечирилган', 'афв зтилган' маъносини англатади (АРС, 566). Мағфират сўзи сўзлашув нутқида мапрат тарзида, мағфура сўзи мапура тарзида талаффуз қилинади.