O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АФВ

Tasnif: Бу арабча сўз ъafv(un) шаклига эга (АРС, 525); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъafv -> афв. Бу сўз араб тилида ъafava феълининг 'кечирди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'кечирим' узр' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 63). Ўзбек тилида ф,в товушларини кетма-кет талаффуз қилиш ноқулай бўлгани сабабли сўзлашув нутқида бу ундошлар ўрин алмашиб, авф тарзида айтилади. Афв сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, асосан афв эт- қўшма феъли, афв сўра-, афви умумий бирикмалари таркибида қатнашади. Афви умумий бирикмаси тожик тилидан олинган бўлиб, тожик тили луғатида амнистия' маъносини англатиши айти,\ган (ТжРС, 34); ўзбек тили луғатида бу бирикма нимагадир изофани тушириб ёзилган (ЎТИЛ, I, 63); бу бирикманинг маъноси форс тили луғатида всеобщая амнистия' деб аниқ изоҳланган.