O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АШАДДИЙ

Tasnif: Бу сўз арабча ъaşaddu шаклига эга(АРС,395). Форс тили луғатида бу сўз ӓшадда тарзида ёзиб кўрсатилган (ПРС, 26), тожик тили луғатида эса ашад(д)и шаклида берилган (ТжРС, 36). ЎКААҚЛда бу сўз ашад шаклида киритилган (29- бет). Кўринадики, ашаддий сузи тожик тилида арабча ашадд сўзидан сифат ясовчи -й қўшимчаси билан ҳосил қилинган ва бу сўз д ундоши қатланган шаклида ўзбек тилига олинган -й сифат ясовчиси -ий шаклига алмаштирилган: ашад(д)и -ашаддий. Бу сўз асли şadda феълининг ўжарлик қилди маъносидан ҳосил қилиниб, 'ўжар' сифатанинг қахр-ғазаб маъносини англатувчи şadid(un) аслий (АРС, 396)орттирма даража шакли бўлиб (АТГ, 200), ўзбек тилида 'уччига чиққан', 'ўта кетган каби маънони англатади ва салбий воқеа-ҳодисани билдирувчи сўзга сифатловчи бўлиб келади (ЎТИЛ, I, 66).