O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АШЙО

Tasnif: Бу арабча сўз ьаşуāьu шаклига эга (АРС, 423); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган:ьаşуāьu -> ашйâ(ашё). Бу сўз асли ьаşуāьu феълининг (АРС, 423) 'бирор нарсага эга бўлишни истади маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари şауь(un) сўзининг (АРС, 423) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 40), 'буюм', 'нарса' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 66). Ўзбек тилида бу сўз билан ашйои далил изофа бирикмаси тузилган бўлиб, "жиноятни тасдиқловчи буюм маъноси билан ҳуқуқшунослик термини сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 66). Бу терминни ашёвий далил шаклида ишлатиш ҳам учрайди; бунда тожикча изофа бирикмаси ўзбекча сифатловчили бирикмага алмаштирилади. Бундай бирикма таркибидаги ашйовий сўзи ўзбек тилида ашйо сўзидан арабча -вий қўшимчаси билан ясалган (далил сўзи ўз ўрнида изоҳланди).