O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЪЗО

Tasnif: Бу арабча сўз ьаъdāъ(un) шаклига эга (АРС 521); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, дзад товушини з товушига алмаштириб, сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: ьаъdāъ -> аъза (аъзо). Бу сўз асли тананинг бирор вазифани бажарувчи қисми' маъносини англатувчи узв сўзининг кўшшк шакли бўлиб (АРС, 521), ўзбек тилида бирлик шаклидаги сўз сифатида тушунилади, кўплиги аъзолар тарзида ифодаланади (ЎТИЛ, I, 66). Бу сўздан ўзбек тилида аъзолик мавҳум оти ясалган.