O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АҚЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ъaql(un) шаклига эга (АРС, 529)- узбек тилига фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъaql ->■ ақл. Бу сўз асли араб тилидаги юксак даражада фикр юритиш қобилиятига эга бўлди' маъносини англатувчи ъaqala феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), ўзбек тилида юксак даражада фикр юритиш қобилияти' (Акл ёшда эмас, бошда), 'зеҳн' (ақли калта), 'эс-ҳуш' (ақлдан оз-) каби маъноларни англатади. Ўзбек тилида ақл сўзидан ақлли, ақлсиз сифатлари ва шулардан ақллилик, ақлсизлик мавҳум отлардан ясалган, ақл сўзи билан ақл- ҳуш (ақл-у ҳуш), ақл-ҳушли жуфт сўзи, ақлли сўзи билан ақлли-ҳушли жуфт сўзи тузилган.