O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АҲОЛИ

Tasnif: Бу сўз арабча аҳл сўзининг (қ.) 'бирор жойда биргаликда яшовчи одамлар' маъноси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб, ъahalin шаклига эга (АРС, 48), ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги п товушини ташлаб қабул қилинган: ъahālin ->аҳâли (аҳоли), ўзбек тилида 'маълум бир маконда турғун яшовчи одамлар' маъносини англатади: шаҳар аҳолиси, аҳолини рўйхатга олиш каби (ЎТИЛ, I, 70).