O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎРАЛА

Tasnif: ’шамол аралаш шиддат билан ёғ-’. Ярим кеча... Қор бўраламоқда (Иброҳим Раҳим). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’шамол аралаш шиддатли ёғин’ маъносини англатган бор отидан -а қўшимчаси билан ясалган феълга (ЭСТЯ, И, 191) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -да қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (бор + а = бора-) + ла = борäла- > борала-.