O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАДИИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз 'яратди', 'янгилик киритди' маъносини англатувчи badaba феълининг badb(un) масдаридан (АРС, 60) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), асли badbiyyat шаклига эга бўлиши лозим, лекин амалиётда айн товуши ўзидан кейинги унлининг таъсирида и унлисига алмаштирилган, бир й ундоши ташланган: badbiyyat ->бадиийат (бадиият). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида деярли ишлатилмайди, асли 'бадиийлик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 71).