O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЛО-БАТТAP

Tasnif: Бу жуфт сўз ўзбек тилида арабча бало I оти ('ҳар хил нотайин нарсалар' маъноси билан) ва 'ёмон' маъносини англатувчи тожикча бад сифатидан (ТжРС, 39) тузилган балойи бад изофа бирикмаси бўлиб, 'ҳар хил нокерак, арзимас нарсалар' маъносини англатади; кейинчалик сўзлашув тилида бад сифати бадтар қиёсий даража шаклига, д товуши ўзидан кейин келган жарангсиз товуш таъсирида т товушига алмаштирилган, -йи изофаси ташланиб, жуфт сўзга тенглаштирилган: балойи бад —> балойи бадтар -> балойи баттар -> бало-баттар (ЎТИЛ, I, 77).