O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЛОҒАТ

Tasnif: Бу арабча сўз balāġat(un) шаклига эга (АРС, 84); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: balāġat -» балâғат (балоғат). Бу сўз асли кўпмаъноли balāġa феълининг 'вояга етди' маъносидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'сўз ишлатишдаги етиклик' маъносини англатади (АРС, 84); ўзбек тилида бу сўз 'жисмоний жиҳатдан вояга етиш' маъносини англатишга хизмат қилдирилган (ЎТИЛ, I, 77).