O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАРАКАЛЛА

Tasnif: Бу арабча сўз baraka феълининг 'бирор ишни бажаришга фотиҳа берди' маъносини англатувчи III боб шакли baraka сўзи билан Allahu сўзидан таркиб топган бўлиб, асли 'Оллонинг хайр-эҳсони ёр бўлсин' маъносини англатган (АРС, 67), кейинчалик маъно тараққиёти натижасида қўллаб-қувватлашни, мамнунликни ифодаловчи ундов сўзга айланган (ТжРС,79) ; ўзбек тилига биринчи бўғиндаги чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, биринчи сўз охиридаги ва ик — кинчи сўз бошланишидаги аа унлиларини бир а унлисига бирлаштириб, hu кишилик олмошини ташлаб қабул қилинган: baraka Allahu —> баракалла (ЎТИЛ, I, 80) . Тожик тилига бу сўз аслига яқинроқ боракалло шаклида қабул қилинган (ТжРС, 79).