O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАРОТ

Tasnif: Бу арабча сўз barabat(un) шаклига эга (АРС, 63); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, шу унлидан кейин келган фатҳали айнни ташлаб кабул қилинган:barabat —> барат (барот). Бу сўз асли 'гуноҳдан халос бўлди', 'покланди' маъносини англатувчи barabat феълидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 142), асли 'гуноҳсизлик', 'поклик' каби маънони англатади (АРС, 63). Бу сўз 'покланиш', 'тозаланиш' маъноси билан қамария йил ҳисобидаги саккизинчи (шаъбан) ойига ном сифатида ишлатилади: ҳайитдан олдин келадиган бу ойда покланиш, озодаланиш йўлида саъй-ҳаракатлар қилинади; халқ тўқиган қуйидаги мисраларда ҳам бундай саъй-ҳаракатга ундаш ўз аксини топган: Ой-ойи, барот ойи, барот келди, билдингизми, идиш-товоқ ювдингизми. Идиш-товоқ ювган жойингизда дуойи салом қилдингизми? Барот зи эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.