O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАСИР

Tasnif: Бу арабча сўз baŝīr(un) шаклига эга (АРС, 74); узбек тилига сад товушини с товушига, чўзиқ I товушини и товушига алмаштириб қабул қилинган: baŝīr-» басир. Бу сўз асли 'кўрди', 'назари тушди' маъносини англатувчи baŝīra феълидан (АРС, 73) faъīl(un) вазнида ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'кўзининг кўриш қуввати яхши' маъносини англатади (АРС, 74). Бу сўз ТжРСга (50), ПРСга (69) шундай маъноли сўз сифатида киритилган. ЎТИЛда ҳам (I, 83) бу сўз асли 'кўрувчи', 'кўрадиган' маъносини англатиши қавслар ичида таъкидланган, лекин амалиётда бу сўз кўр ,'сўқир' маъносини англатиши айтилган. Бундай ҳолат аёллар нутқида учрайдиган басир бўлгур каби тескари қарғишнинг таъсирида воқе бўлгандир: кўрадиган бўлгўр'ни тескари тушуниш оқибатида 'кўрмайдиган бўлгур' маъноси юзага келган ва шу асосда басир сў — зига 'кўр' маъносини бириктириш юз берган.