O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЪДАЗ

Tasnif: Бу сўз асли 'кейин', 'кейинги навбатда' маъносини англатувчи арабча баъд сўзига тожикча кўпмаъноли аз предлогини (ТжРС, 19) қўшиб юбориш натижасида юзага келган бўлиб, 'шундан кейин' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 87). Бу сўз Аввал таом, баъд аз калом тожикча ибораси таркибида қатнашиб, дастлаб баъд аз тарзида ажратиб ёзилган, кейинчалик ўзбек тилида баъдаз тарзида қўшиб юборилган. Баъд сўзи асли 'нарироқ ерда турди' маъносини англагувчи baъuda феълидан (АРС, 78) ҳосил қилинган равиш бўлиб, baъdu шаклига эга (АРС, 78); ўзбек тилига сукунли айн товуши ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, и унлисини ташлаб қабул қилинган: baъdu - баъд.