O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЪЗИ

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча баъз(ун) сўзига ноаниқлик маъносини ифодаловчи -с қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ТжРС, 537); ўзбек тилида сўзнинг иккинчи ва кейинги бўғинида е (э) унлисининг келмаслиги қоидасига биноан иккинчи бўғиндаги э унлиси и унлисига алмаштирилган. Бу сўз 'айрим' маъносини англатади; ноаниқлик маъносини кучайтириш мақсадида бир сўзидан ҳам фойдаланилади: баъзи бир(ЎТИЛ, I, 87).