O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҲР I

Tasnif: Бу арабча сўз bahr(un) шаклига эга (АРС, 57); ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига алмаштириб қабул килинган: bahr —> баҳр. Бу сўз асли кўпмаъноли bahira феълининг 'катта сувга томон кетди' маъносидан ҳосил қилинган (АРС, 57) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'денгиз' маъносини англатади (АРС, 57; ЎТИЛ, I, 91). Баҳр I сўзи ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. Шу сўздан ясалган Баҳри сўзи аёл кишининг атоқли оти бўлиб келади. Баҳри баҳр отидан тожик тилида -й қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 542, 54), ўзбек тилига и унлисининг чўзиқлик белгрсини ташлаб қабул қилинган: баҳрй -> баҳри; асли 'денгизга дойр' маъносини англатади.