O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҲС

Tasnif: Бу арабча сўз bahs(un) шаклига эга (АРС, 56); ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига, се товушини с товушига алмаштириб қабул қилинган: bahs —>баҳс. Бу сўз кўпмаъноли bahasa феълининг 'муҳокама қилди' маъносидан ҳосил қилинган (АРС, 56) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'бирор нарса тўғрисида мунозара тарзида фикр юритига' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 91). Баҳс сўзи асосан баҳс боғлаш- бирикмаси таркибида қатнашади; бу бирикма кўпинча бас бойлаш-тарзида талаффуз қилинади ва 'гаров ўйнаб тортиш-'маъносини англатади. Ўзбек тилида баҳс сўзидан -лаш қўшимчаси билан баҳслаш- феъли ясалган.