O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЖ

Tasnif: Бу арабча сўз bаъҫ;(un) шаклига эга (АРС, 78); ўзбек тилига а унлисини а унлисига алмаштириб, сукунли айн товушини ташлаб қабул қилинган: bаъҫ —>баж (бож). Бу сўз 'ичини очди' маъносини англатувчи bаъҫа феълининг (АТГ, 78) I боб масдари бўлиб (APT,142) , ўзбек тилида 'чет давлатдан келтириладиган мол юзасидан олинадиган маблағ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 125). Бу сўз асли 'чет давлатдан келтирилаётган молни кўрикдан ўтказиш’ маъносини англатган, ҳозирги маъноси кейин юзага келган.