O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОКИРА

Tasnif: Бу арабча сўз bakirat(un) шаклига эга (АРС, 81); ўзбек тилига чўзиқ 3 унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: bakirat -> бакира (бокира). Бу сўз асли 'эртаги бўлди' маъносини англатувчи bakara феълидан ҳосил қилиниб, 'эртаги', 'вақтидан олдин етилган маъносини англатувчи аник, нисбат сифатдоши bakir(un) сўзининг -at(un) қўшимчаси олган муаннас шаклига тенг (АТГ, 29); шунга кўра асли эрта етилган мева', кейинроқ 'етилган иффатли қиз' маъноларини англатишга хизмат қилдирилган (АРС, 81; ТжРС, 77;ПРС, 57; ЎТИЛ, I, 127). Ўзбек тилида bakara феълидан ҳосил қилинган bakīr(un) сўзи ҳам (АРС, 82) мавжуд бўлиб, эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади; бу сўз bakara феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), асли 'эртаги', 'эрта етилган' маъносини англатади; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: bakīr -> бакир.