O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎРСИҚ

Tasnif: ’сувсарлар оиласига мансуб йиртқич ҳайвон’. Бўрсиқдай семириб кетибди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’шиш-’, ’семир-’ маъносини англатган бор- феълининг (ЭСТЯ, II, 224) ’мойил’ маъносини ифодаловчи -сў қўшимчасини олган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ўзбек тилида ў унлиси и унлисига алмашган, о унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (бор- + сў = борсў-) + қ = борсўқ > борсиқ > борсиқ. ДСда бу сўз Маҳмуд Кошғарийга ҳавола билан борсуқ, борсмақ шаклларида берилган (113- бет), Девонда эса (III, 423) бурсумақ, бурсуқ тарзида ёзилган. Бу сўзни ЭСТЯга асосланиб изоҳлашни тўғри деб билдик.